Қозоғистонда илик кўчириш амалиётлари сони ошади

Қозоғистонда илик кўчириш амалиётлари сони ошади

Қозоғистонда илик кўчириш амалиётлари сони йилига 180 тагача етиши мумкинМиллий онкология маркази жорий йилнинг 6 ойида 60 тага яқин трансплантация амалиётини ўтказди. Қон касалликларига чалинган 45 беморга ёрдам кўрсатилди. Жами, йилнинг биринчи ярмида 1,5 мин бемор даволанди. Сўнгги 14 йил давомида тиббиёт иншоотида мутахассислар 800 тагача илик кўчириш амалиётини ўтказди. Марказдан ёрдам кўрсатишнинг тўла цикли мавжуд. Унда ташхис қўйиш, кимё терапияси, кўчириш ва кузатиббориш ишлари амалга оширилади.

Даулет Сабденов, бемор:

- Бу марказда амалиёт қилишганидан кейин 4 йил ўтди. 2021 йилда ўткир миелбласт лейкоз ташхиси билан тушганман. Кимёвий терапиядан ўтдим, 10 августда илик трансплантацияси амалга оширилди. 60 кун даволангач, уйга қайтдим. Бу ерда жуда яхши мутахассислар ишлайди

Замонавий технологиялар аферез усулида, бемор ҳаётига хавф туғдирмасдан қондан устун ҳужайраларни олиш имконини беради. Бунда жарроҳлик амлиёти талаб қилинмайди. База доимий тўлдириб борилади, тобора кўпроқ беморлар муваффақиятли даволаняпти. Одатда, донор ахтариш беморнинг яқинларидан бошланади. Аммо улардан бирортаси тўғри келмаган тақдирда - Миллий регистрда базага эътибор қаратилади. Унда 13 минг нафардан зиёд одам бор. Заруратга кўра, 43 миллион нафардан зиёд эҳтимолий донор бўлган халқаро тармоқларга уланади. Мутахассислар фикрича, тўғри келиш эҳтимоли 10 мингдан биттага тўғри келади.

Анар Байсмакова, «Қон маркази» ҲЖ Илик донорларини рўйхатга олиш бўлими мутахассиси:

- Одатда, халқаро базадаги 5-6 донор фаоллаштирилади. Трансплантация учун материал кўпроқ қариндошлардан олинади. Йилига 150 тача одамга трансплантация қилинади. Бирортасига донор топилмаса – базага қараймиз.  Донорлар 18-45 ёш ўртасида, ҳужайралари фаол, яхши кўпаядиган бўлиши, репродукция ҳолатида бўлиши керак. Шунингдек, унинг вазни 50 килограммдан кам бўлмаслиги, яъни, саломатлик талабларига тўла жавоб бериши зарур.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда Миллий онкомарказда 19 та қариндош бўлмаганларда, шу жумладан, тўртт хорижликка трансплантация ўтказилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси