Сўнгги сутка давомида Қозоғистонда 1 405 одамда COVID-19га олинган ПЗР-тест ижобий натижа берган. Мамлакатда энг оғир вазият Қарағанди вилоятида кузатиляпти – минтақада 323 бемор аниқланган. Алматида яна 230 одам хасталанган. Касаллик тарқалиши бўйича пойтахт учинчи ўринда. Нур-Султонда сўнгги 24 соат ичида 172 ҳолат рўйхатга олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён 386 мингдан зиёд одамда коронавирус кузатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси