Президент «Байтерек» миллий бошқарув холдинги бошқаруви раиси Рустам Қарағўйшинни қабул қилди. Ўтган йили бу компаниялар гуруҳи 6 триллион тенгега
яқин маблағ ажратилган, унинг 4 триллиони бизнесга, 2 триллион тенгеси уй-жой қурилишига йўналтирилди. Хорижлик ҳамкорлар билан тегишли жамғармалар орқали қишлоқ
хўжалиги, қайта ишлаш ва
тоғ-кон металлургияси соҳасидаги
лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қатнашгани кўрсатилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев иккинчи даражали банклар билан бирга энергетика ва коммунал секторни янгилаш бўйича миллий
лойиҳани молиялаштириш учун маблағ ажратиш масаласини ҳал қилишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

