Хитой, Россия, Малайзия, Туркия, Эрон ва Польша компаниялари Қозоғистондаги янги корхоналарга инвестиция киритиш ниятида. Жумладан, гап Алматида амалга оширилиши режа қилинган 28 та лойиҳа ҳақида бормоқда. Уларнинг умумий қиймати 256 миллиард тенгега баҳоланган. Ушбу рўйхатга желатин ишлаб чиқариш корхонаси, кичик саноат парклари, мактаб ва бошқа объектларни ишга тушириш киритилган. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, алюминий ва биометалл иситиш радиаторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мўлжалланган. Электр техника ускуналари корхонаси, шунингдек, жамловчи корхона ва телекоммуникация асбоблари заводи очилиши ҳам кўзланган. Айни пайтда Алматида ўсимликларни микроклонал кўпайтириш бўйича лаборатория ҳам ишга туширилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси