Қозоғистондан кунгабоқар ёғи экспорти ортди. 2022 йил бошидан ҳисоблаганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 марта кўп маҳсулот хорижга юборилган. Бу кўрсаткич 141 минг тоннага етди. Қишлоқ хўжалик вазирлиги маълум қилишича, бу маҳсулотни энг кўп миқдорда Ўзбекистон харид қилмоқда. Шунингдек, Афғонистон, Тожикистон ва Хитой ҳам харидорлар қаторида. Қозоғистон ҳамкорлари қаторида Чехия, Литва ва Туркия ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.