Ўтган йили товарлар республика ҳудудидан 12 кун давомида ўтказилган бўлса, эндиликда 6 кунда ўтади. Йил сўнгига бориб, бу кўрсаткич 5 кеча-кундузга камаяди. Бош вазир Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида халқаро йўлакни ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Умуман, ушбу йўналиш доирасида Хитойдан Қора денгиз портларига қадар юк етказиш муддатлари 53 кундан 23 кунга қисқарган, йил якунларига кўра эса бу кўрсаткич 14-18 кунга етказилиши лозим. Бу аъзо давлатларнинг йўналишдаги қийин ўрин ларни бартараф этиш борасида ҳамкорликда олиб борган саъй-ҳаракатлари туфайли муфассал тариф жорий этилгани ва бошқа чоралар натижасидир. Бундан ташқари, мажлисда Қозоғистон ва Хитой ўртасида Транскаспий халқаро йўлагини ривожлантириш бўйича келишувни тайёрлаш масаласи ҳам кўрилди. Унда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва йўналиш бўйича кафолатланган ташув ҳажмларини тасдиқлаш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси