Қозоғистон глобал озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш учун қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан фойдаланиш ниятида. Қосим-Жўмарт Тўқаев озиқ-овқат саммитида баёнот берди. Президент Қозоғистоннинг, шу жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги доирасидаги транзит-транспорт имкониятларини алоҳида кўрсатиб ўтди. Республика юк ташиш ҳажмини кенгайтириш ниятидалигини билдирди. Давлат раҳбари Қозоғистоннинг транзит хабига айлангани, глобал барқарор маҳсулот етказиб берувчи занжир ташкил этиш имкониятига эгалигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.