Миллий банк базавий ставкани нега кўтарди?

Миллий банк базавий ставкани нега кўтарди?

Миллий банк базавий ставкани 14 фоизгача кўтарди.  Молиявий ташкилот раҳбари Ғалимжан Пирматовнинг маълум қилишича, геосиёсий эҳтимоллар ва жаҳон бўйлаб нарх-наво ошиши оқибатида инфляция босими ортиб боряпти. Миллий банк раҳбари таъкидлашича, ташқи бозорларга оид беқарорлик сақланиб қолмоқди. Бундай шароитда йиллик инфляция тезлашиши, нархлар кўтарилиши мумкин. Базавий ставка фақат нархлар пасайиши ва ташқи бозорларда барқарорлик юзага келиши билан пасайтирилиши мумкин. Яқин келажакда эса инфляция ўсишда давом этади. 

«Ҳозир инфляцияни тизгинлаш ва истеъмолчилар захираларини қўллаб-қувватлаш учун тегишли пул-кредит сиёсатини юритиш жуда зарур. Ушбу чора-тадбирлар орқали биз таклиф ва талаб ўртасида мувозанат яратамиз ва эҳтимолий хаотик инфляция олдини оламиз. Биз учун базавий ставкани кўтариш — биринчи навбатда инфляцияга йўл қўймаслик усули», — деб таъкидлади Миллий банк раиси.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.