9 та мамлакатнинг 150 дан зиёд йирик компанияларининг 800 нафар раҳбари ва етакчи мутахассиси Астанада AI Leaders 2026 дастури бўйича таълим олди. Марказий
Евроосиёдаги бизнес учун сунъий
идрок бўйича энг йирик таълим дастури иштирокчилари янги технологияларнинг имкониятлари ва уларнинг бошқарув ҳамда иш
жараёнларига таъсирини ўрганди. Улар ўз ташкилотлари учун сунъий идрокни жорий этишнинг 100 тадан зиёд стратегиясини ишлаб чиқди. Дастур
15 тадан зиёд халқаро экспертлар
иштирокида 45 соатдан иборат онлайн тренингни ўз ичига олди. Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон,
Ўзбекистон, Монголия, Тожикистон, Туркия,
Қатар ва Бирлашган Араб амирликларидан бўлган тингловчилар учун маърузалар, семинарлар ва стратегик маслаҳатлар
ўтказилди. Курс якунида Stanford University HAI ва OpenAI Academy
сертификатлари топширилди.
Венера Бабаeва, "AlemАgro" компаниясининг
бизнес таҳлилчиси:
– Компаниямиз фермерларни молиялаштиради, маблағни кузда,
ҳосилдан қайтариб олади. Бу
мураккаб жараён, чунки кўплаб омилларни ҳисобга олиш ва турли манбалардан
олинган маълумотларни тез таҳлил қилиш керак. Бунинг учун сунъий идрокдан
фойдаланилади. Улар катта ҳажмдаги, тартибга келтирилмаган ахборотни, шу жумладан, ҳосил бўйича маълумотларни тезда
қайта ишлашга ва уларни таҳлил қилиш учун қулай форматга ўтказишга ёрдам
беради.
"AI Leaders 2026" лойиҳаси Қозоғистон Сунъий идрок ва рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан Stanford HAI, OpenAI Academy ва Silkroad Innovation Hub билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Ташкилотчилар бизнес ҳамжамиятига халқаро экспертларнинг сунъий идрок соҳасидаги билимлардан фойдаланиш имкониятини бериш, давлат ва корпоратив секторларда сунъий идрок технологияларини жорий этиш билан шуғулланувчи раҳбарларнинг Марказий Евроосиёдаги энг йирик профессионал ҳамжамиятига қўшилиш имкониятини тақдим этиш муҳимлигини таъкидлади.
Асет Абдуалиев, Silkroad Innovation Hub асосчиси ва бош директори:
- Дастуримиз асосида биз сунъий идрок бобида Марказий Евроосиёдаги энг йирик бизнес етакчилари ҳамжамиятини яратдик, яъни дастур тугагандан сўнг одамлар ўзаро мулоқот қилишлари, энг яхши амалиётлар ва тажриба алмашиши, шунингдек, ташкилотларини ишини яхшилашини, рақобатбардош бўлишини истаймиз. Минтақамиз учун бу жуда зарур, чунки у сунъий идрок ҳукм сурган янги дунёда яшаб қолиш қонунидир.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

