Астанада йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилади

Астанада йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилади

Қозоғистон пойтахтида маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида  сармоявий лойиҳалар амалга оширилади. Астана ҳокимлиги берган маълумотга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасида Қатар инвестиция холдинги Америка компанияси билан бирга тиббиёт хаби қуришни кўзлаган. Лойиҳа икки босқичда рўёбга чиқарилади. Биринчиси88 миллиард хусусий инвестиция эвазига 50 та ўринга эга бўлган тиббиёт марказини барпо этиш. Иккинчи босқичда 160 миллиардга тенг миллий валютада тиббиёт хабини шакллантириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, пойтахтда Sabis ва International Community Schools Ltd халқаро мактабларини қуриш мўлжалланган. Биринчи ўқув муассасаси 2800 та ўқувчи ва 530 та боғча боласи ўрнига эга бўлади. Қурилиш апрелда бошланиши режа қилинган. Иккинчи халқаро мактабда 1225 та ўқувчи, 100 та боғча ёшидаги бола ўрни мавжуд бўлади. Лойиҳа қиймати 9 миллиард тенге хусусий инвестицияга тенг. Туркия компанияси буғдойни қайта ишловчи завод қурилишига тахминан 200 миллион доллар сармоя киритмоқчи. Россиянинг йирик маркеплейслари логистик марказлар қуришни режалаштирган. Австрия компанияси эса Саноат парки ҳудудида қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқарувчи завод барпо этишни ўйлаган. Инвестиция миқдори - 25 миллиард тенгедан зиёд. Режа қилинган ишлаб чиқариш ҳажми - йилига 100 минг тонна аралашма тайёрлаш.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.