Қозоғистон Президенти БМТ конференциясида нутқ сўзлади

Қозоғистон Президенти БМТ конференциясида нутқ сўзлади

Қозоғистон Президенти Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатлар бўйича БМТнинг учинчи конференциясида қатнашди. БМТ конференцияси очилиши олдидан Марказий Осиё давлатлари етакчилари учрашуви ўтказилди. Унда томонлар минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, ўзаро ҳамкорлик денгизга бевосита чиқа олмайдиган давлатлар ривожланиши учун энг муҳим қадам. БМТ учинчи конференцииясида қатнашаркан, Қозоғистон Президенти бундай мамлакатлар учун минтақавий транспорт алоқаларидаги чекловлар асосий муаммога айланяпти. У юқори транзит ва савдо харажатларига олиб келади, геосиёсий факторларга бардошлиликни камайтиради. Мамлакатлар рақобатбардошлигини пасайтиради ва аҳоли турмуш даражасига таъсир кўрсатади. Ваҳоланки, денгизга чиқиш имкони бўлмаган 32 та давлатда ярим миллиард нафаран зиёд одам яшайди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатларнинг кўпчилиги сув тақчиллиги, музликлар эриши, саҳроланиш ва бошқа кескин об-ҳаво муаммоларига дучор бўляпти. Уларни ҳал этиш учун минтақаларда мувофиқлаштирилган ишлар олиб бориш ва фаол халқаро ёрдам керак. Айни вақтда, фикримча, иқлим ўзгаришларига қарши кураш чора-тадбирлари мувозанатлаштирилган ва инклюзив бўлиши, мамлакатларнинг ривожланишга бўлган асосли эҳтиёжларга мослаштирилиши зарур. Қўшма фаолиятимизни мустаҳкамлаш мақсадида барчангизни БМТ билан ҳамкорликда келаси йилнинг апрель ойида ўтказиладиган Минтақавий экологик саммитга чақираман.


Қозоғистон Президенти Марказий Осиё тажрибасига эътиборни қаратди. Унинг таъкидлашича, мазкур йўналишдаги ишлар жўғрофия тақдирни белгиламаслигини тасдиқлайди. Минтақа «денгизга чиқиш имкони йўқ»ликдан «қуруқлик орқали боғланган» ҳолати сари ҳаракатланяпти. Бу сиёсий ирода, стратегик инвестиция ва халқаро ҳамкорлик ҳосиласи.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


- Биз «Шимол – Жануб» ва Ўрта йўлак бўйлаб транспорт йўлаклари ва транзит инфратузилмалари ривожланишига устувор эътибор қаратамиз. Бизнинг узоқ муддатли мақсадимиз темирйўл, автомобиль, авиация ва логистика марказлари ягона тармоғини яратиш. Бу Қозоғистоннинг бугунги кунда Европа ва Осиё ўртасида ташилаётган юкларнинг 85 фоизи тўғри келадиган Евроосиё транзит хаби сифатида мавқеини мустаҳкамлайди. Биз рақамлаштиришга ҳам сармоя киритамиз.

Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, йигирма йилча аввал Қозоғистон Денгизга бевосита чиқа олмайдиган ривожланаётган давлатлар бўйича БМТнинг биринчи конференцияси қабул қилган ҳолда, ташаббусни зиммасига олган. Республика барқарор ва инклюзив келажак сари йўл харитаси сифатида Аваз фаолият дастурини қўллаб-қувватлайди. Бу ташаббус мамлакатлар томонидан транспорт, энергетика ва рақамли инфратузилмаларга инвестициялар тарзида ёрдам олиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси