Бокуда Қозоғистон – Озарбайжон экспертлар кенгаши йиғилди

Бокуда Қозоғистон – Озарбайжон экспертлар кенгаши йиғилди

Ўтган йили Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида товар айланмаси 533 миллион долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич беш йил ичида беш марта ортди. Бу борада имкониятлар кенг. Бокуда бўлиб ўтган Қозоғистон – Озарбайжон экспертлар кенгаши IV йиғилишида икки давлат сиёсатшунослари, аналитиклари, дипломатлари ва иқтисодчилари ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади. Томонлар «Ўрта йўлак», «яшил» ташаббуслар бўйича минтақа учун муҳим бўлган лойиҳаларни рўёбга чиқармоқда. COP29 доирасида Ўзбекистон билан бирга «яшил энергия» узатиш учун сувости кабелини тортиш устида иш бошланди. Қозоғистон жорий йилда Озарбайжонга энг кўп миқдорда дон етказиб берди. Шунингдек, республика умумий қиймати 340 миллион доллар бўлган 130 турдаги нохомашё товарлар экспорт қилишга тайёр. Мамлакатлар халқаро ташкилотлар ва туркий интеграция доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр.


Абдумалик Сарманов таржимаси