Давлат раҳбари Қанат Бўзумбаевни қабул қилди

Давлат раҳбари Қанат Бўзумбаевни қабул қилди

Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев мамлакатда минтақавий стандартлар тизими жорий этилиши бўйича ишлар ҳақида Қозоғистон Президентига ҳисобот берди. Тизим минтақалараро ва минтақа ичидаги инфратузилмаларга уланишдаги муаммоларни ҳал қилади, аҳоли пунктларини самарали ривожлантириш имконини беради. Бунинг учун Минтақавий масалалар бўйича лойиҳа офиси тузилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Энергетика ва коммунал секторларни модернизациялаш миллий лойиҳасининг рўёбга чиқарилиши тўғрисида маълумот олди. Мамлакат ишлаб чиқарувчилари 86 минг километрли коммунал тармоқлар қурилиши ва модернизациялаштирилишига жалб этилади. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари минтақалар ривожланишида мувозанатга эришиш ўта муҳимлиги таъкидлади ва қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси