Қозоғистон 3 хилдаги тадбиркорлик визасини таклиф этади

Қозоғистон 3 хилдаги тадбиркорлик визасини таклиф этади

Қозоғистон малакали мутахассислар, масофадан ишловчи ходимлар, тадбиркорлар, инвесторларни жалб этиш учун уч турдаги виза жорий этади. Биринчиси: Digital Nomad. У IT соҳаси профессионаллари учун. Иккинчи виза - В9 тиббиёт, фан, инновациялар, таълим ва ижодий соҳанинг малакати мутахассислари учун. Neo Nomad эса хорижий компанияларда масофадан ишловчи, рақамли йўналишларда ўз бизнесини юритаётган шахсларга мўлжалланган.

Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари:

- Бу виза ўтган йили, ноябрда жорий этилди. Ҳозиргача 7 одамга берилди. Виза фақат дастурчилар эмас, масофадан ишловчи контент-креаторлар, ҳуқуқшунослар, бухгалтерлар, маслаҳатчиларга ҳам мўлжалланган. Виза доирасида Қозоғистонда икки йил яшаш мумкин, бу эса мамлакатнинг бой маданияти, миллий парклари ва бошқа диққатга сазовор жойларини кўриш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси