Қозоғистон тиббиёти тарихида муҳим сана нишонланди. 20 йил аввал, 2004
йилда Астанада биринчи марта 6 соат давом этган очиқ юрак амалиёти ўтказилди.
Кардиохирург Юрий Пя ўтказган амалиётдан кейин илк пациент - Атирау шаҳрида
яшовчи фуқаро ҳозир ҳам ҳаёт гаштини суряпти. У амалиёт ўтказиш зарурлиги
аниқланганида шифокор маҳоратига заррача гумон қилмаганини таъкидлайди.
Қадирбек Қўжахметов, очилган юрагида амалиёт ўтказилган
биринчи пациент:
- Юрак ишемик касаллиги ҳазил эмас. Амалиётдан сўнг,
мана, 20 йил ўтди. Ўзимни чакки ҳис қилмаяпман, тўлақонли яшаяпман, болаларим,
невараларим ёнимда.
Юрий Пя, «University medical center» бошқаруви раиси:
- Ушбу амалиёт кардиохирургияда, коронар жарроҳликдаги энг мураккаб
амалиётлардан бири. Жамоанинг ҳамжиҳатлик билан ишлаши оқибатида ҳаммаси
муваффақиятли ўтди. Биз шундай натижалар олганимиз билан фахрланамиз. Муболаға
эмас, бу ишлар Қозоғистоннинг барча минтақаларида кардиохирургия соҳаси ривожланишига
ёрдам берди.
Ҳозир Қозоғистонда кардиохирургия хизмати
фаол ривожланяпти. Мамлакат
жарроҳлар инсон юрагида ва қон томирларида ўн минглаб ўта мураккаб амалиётларни
ўтказишди. Бу эса ўн минглаб фуқаролар жони сақлаб қолинди, дегани. Ўтган
йиллар давомида мамлакатимиз докторлари янги усулларни ўзлаштирди, кардиохирургияда
ўз усулларини яратди. Тиббиётчиларга ушбу эзгу ишларда юқори технологик
ускуналар ёрдам кўрсатаяпти.
Абай Байкенжин, Миллий илмий тиббиёт маркази бошқаруви
раиси:
- Биз болалар ва катталар юрагида йилига ўртача 3 мингта
амалиёт ўтказамиз. Улар қаторида интервенцион амалиётлар ҳам бор. 2019 йил, ковид
арафасидаги сўнгги статистикага кўра юз берган ўлим ҳолатлари кескин
камайганини кузатаяпмиз. Бу кўрсаткич ҳозир атиги 19 мингни ташкил қилган. Юрак
касалликлари туфайли жон бериш ҳолатлари 4 марта камайди. Бунга малакали
кадрлар тайёрлаш, Қозоғистоннинг барча минтақаларига технологиялар трансферт
қилишимиз оқибатида шунга эришдик.
Мутахассислар таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистон тиббий марказлари
кўрсатилаётган хизматлар сифати ва даражасига кўра жаҳон стандартларига мос.
Марказий Осиёда пешқадам. Мамлакат ичидаги ва хорижлик беморлар уларнинг
хизматларидан фойдаланяпти.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.