Қозоғистон 2026 йил охиригача нефть қазиб олишни чеклайди

Қозоғистон 2026 йил охиригача нефть қазиб олишни чеклайди

Қозоғистон  ОПЕК+ давлатлари билан бирга нефть қазиб олишни чеклаш ҳақида келишиб олди. Тегишли идора берган маълумотга кўра, 38-вазирлар учрашувида йиғилиш қатнашчилари келишув асосларига риоя этишини билдирган. Дунёда нефть қазиб олишнинг 40 фоизини назорат қилувчи давлатлар 2025 йил мартига суткасига 2,2 миллион баррел, 2026 йил декабригача суткасига 1,65 миллион баррел кам маҳсулот қазиб олишга келишишди. Эслатамиз, ОПЕК+ га аъзо саккиз давлат ихтиёрий равишда ўзаро имзоланган шартномада кўрсатилганидан кўп нефть қазиб олишни чеклаганди.


Абдумалик Сарманов таржимаси