Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қозоғистон Президенти АҚШ Конгресси сенаторини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Стив Дэйнс давлатларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигининг барқарор ўсишини муҳокама қилди. Давлат раҳбари G20 саммитида иштирок этиш учун АҚШга қилинадиган ташриф ҳақида эслатиб, келгусида ҳам иккитарафлама шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини маълум қилди. Саммит йил охирида Майамида бўлиб ўтади. Стив Дэйнс Қосим-Жўмарт Тўқаевга АҚШ Президенти Дональд Трампнинг илиқ тилаклари ва фикрларини етказди, давлатимиз раҳбарининг Қозоғистон-Америка муносабатларини ривожлантиришга содиқлигини таъкидлаб ўтди. Сенатор айтиб ўтгани каби, Қозоғистон Конституцияси замирига сингдирилган тамойил ва қадриятлар мамлакатни кучли ва илғор давлатга айлантириш йўлида мустаҳкам асос ярата олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси