Давлат органларида - янги рақамли технологиялар

Давлат органларида - янги рақамли технологиялар

Қозоғистонда давлат органлари фаолиятида янги рақамли технологиялар ва сунъий онг иштироки кенгайтирилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг сайёр мажлисида Бош вазир маълум қилди. Ўлжас Бектенов иқтисодиётни рағбатлантириш учун рақамли муҳит яратиш аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Ва сунъий онгни келгусида ҳам қўллаш ва ривожлантириш учун давлат органларининг ахборот тизимларида маълумотлар очиқлиги бўйича ягона ёндашув ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратди. Вазирлар Маҳкамаси раиси Рақамли тараққиёт вазирлигига манфаатдор муассаса ва ҳокимликлар билан биргаликда рақамли технологиялар ҳамда нейротармоқ ишлаб чиқиб, жорий этувчи корхоналарга кўмак чораларини ишлаб чиқишни топширди. Фан ва олий таълим вазирлигига эса сунъий онг бўйича таълимий дастур ва курслар яратиш вазифаси юкланди. Давлат органлари ходимлари 2025 йил давомида шу курсларда таълим олади.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:


– Давлат раҳбари таъкидлаб келганидек, давлат бошқаруви тизимида рақамли трансформация ижтимоий ҳаёт ва иқтисодиётдаги янгиланишларга мос ҳолда рўй бериши керак. Нейротармоқ воситасида эҳтимолий хатарлар ва фавқулодда вазиятларни олдиндан билишимиз, улардан огоҳ бўлишимиз ва тезкор жавоб беришимиз мумкин. Ўтказиладиган рақамли трансформация давомида янги рақамли ечимларни интеграциялаш бўйича иш олиб борилиши лозим. Бу ишлар 2029 йилгача Сунъий онгни ривожлантириш концепцияси доирасида, Сунъий онг тўғрисидаги янги қонун асосида давом этади.


Абдумалик Сарманов таржимаси