Йил бошидан буён Қозоғистон 120 минг тоннадан зиёд алюминий экспорт қилди. Жўнатилган маҳсулот қиймати салкам 250 минг долларни ташкил қилди. Мамлакатимиздан металлни асосан Туркия, Греция, Хорватия, Италия, Швейцария, Хитой, Черногория ва Ўзбекистон харид қилган. Айни вақтда, мамлакатга алюминий импорт қилиниши ҳоллари ҳам бор. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, йилнинг 7 ойи ичида беш юз эллик тонна маҳсулот келтирилган. Вазирлик мутахассислари бунга Гвинеядаги ҳарбий давлат тўнтариши сабаб бўлган-бўлмаганини айта олмади. Лекин Bloomberg берган маълумотга кўра, ушбу воқеа ортидан Лондон биржасида алюминий қиймати 10 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичга чиқди. Бир тонна маҳсулот салкам 3 минг долларга етди. Гап шундаки, бу маҳсулотнинг чорак қисми Гвинеядан чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси