Сенат янги Бюджет Кодексини кўриб чиқди

Сенат янги Бюджет Кодексини кўриб чиқди

Бюджет харажатларини мониторинг қилиш, самарадорлигини назорат этишҚозоғистон Парламенти Сенати янги Бюджет кодекси лойиҳасини ва унга илова қилинган қонунни кўриб чиқди. Ҳужжат халқаро стандартларга замонавий  чорловларга мувофия, вазиятга кўра мослаша оладиган бюджет шакллантириш учун хизмат қилади. Ундан мақсад барча иштирокчиларнинг масъулиятини ошириш ва бюджет жараёни шаффофлигини таъминлаш. Модель ислоҳоти  бюджетни бошқаришдан натижаларни бошқаришга ўтиш билан боғлиқ. Сенаторлар қонунни маъқуллашди, баъзи бандларига таклифлар киритишди. Шу тариқа, ҳар иккала ҳужжат қайта ишлаш учун Мажилисга қайтарилди. Сенатда таъкидлашларича, ўзгаришлар минтақаларни ривожлантириш ҳамда молиявий мустақилликни таъминлаш билан боғлиқ.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Умуман олганда, янги Бюджет кодексини қабул қилишижро ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг Давлат раҳбари топшириқларини бажариш йўлидаги тиғиз ҳамда самарали меҳнати натижаси. Бугун кўриб чиқилган ҳужжатлар давлат фискаль сиёсатини ҳамда қатор стратегик ҳужжатларни самарали рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси