Бугун Бокуда БМТнинг
Марказий Осиё, Озарбайжон ва Афғонистон иқтисодиётлари учун махсус дастури – СПЕКА саммити старт олади. Унда минтақадаги республикалар
ва Озарбайжон президенти билан бирга Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам қатнашади. СПЕКА БМТ
томонидан 1998 йилда ташкил этилган, у Марказий Осиё давлатларининг ўзаро
алоқаларини рағбатлантириш учун тузилган. Дастурнинг яна бир мақсади: минтақа республикаларининг
Европа ва Осиё иқтисодиётларига интеграция бўлишига ёрдамлашиш. Йиғилиш
қатнашчилари қатор масалалар, шу жумладан, логистика занжирини фаоллаштириш, божхона
жараёнларини соддалаштириш, махсус жамғарма тузиш масалаларини муҳокама қилади.
Экспертлар фикрича, бундай учрашувлар ўтказилиши минтақанинг ва ундаги ҳар бир
давлатнинг, бутун материкнинг имкониятлари кенгайишига ёрдам беради.
Мирас Жиенбаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги дунё иқтисоди ва сиёсати институти
етакчи эксперти:
- Бу нарса БМТнинг
марказий халқаро ташкилот сифатида аҳамиятини тан олишимиз, шунингдек,
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг, Озарбайжоннинг ташаббусларини
қўллаб-қувватлашимизни кўрсатади. Бу
давлат мамлакатимиз стратегик ҳамкорлари қаторига киради, Қозоғистон жорий
йилда Туркий давлатлар ташкилотига раислик қиляпти. Бизнинг етакчилик
давримиздаги асосий мақсадимиз, асосий ташаббусимиз “Туркийлар нигоҳи” деб
аталади, яъни унда фақат тарихий қадриятларимиз умумийлигини таъкидлаш билан
чекланмасдан, шу жумладан, иқтисодий ҳамкорлигимизнинг ижобий кун тартибини
илгари суриш ташаббуси кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.