Қосим-Жўмарт Тўқаев WADA Президентини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев WADA Президентини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Витольд Банькани қабул қилди. Томонлар Қозоғистон ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, тизимли қоидабузарликларга қарши курашиш ва ҳалол спортнинг ягона стандартларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги қошида Марказий Осиёда ягона антидопинг лаборатория ишлаб турганини айтиб ўтди. Унинг базасида таркибига бизнинг республикамиздан ташқари яна 7 давлат кирадиган Минтақавий антидопинг ташкилот фаолият кўрсатмоқда. WADA Президенти миллий спорт тузилмалари билан шерикликнинг юқори даражасини таъқидлади. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев Витольд Банькани мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси