Янги Конституция узоқ муддатли ривожланиш нуқталарини белгилайди

Янги Конституция узоқ муддатли ривожланиш нуқталарини белгилайди

Демократик институтларни мустаҳкамлашга, глобал беқарорлик шароитида давлат тизими барқарорлигини оширишга, фуқароларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган янги Конституция Қозоғистоннинг узоқ муддатли ривожланиш нуқталарини белгилайди. Сиёсатшунослар фикрича, айни вақтда, таълим, фан ва инновацияларга катта эътибор қаратилади. Тадқиқотчилар кўпайиши, ёш олимларга ёрдам давлат устуворликлари қаторига киради. Экспертлар ва депутатлар фикрича, буларнинг ҳаммаси таълим лойиҳаларини ривожлантириш, илмий грантлар билан ёрдам берилиши, билимлар иқтисоди учун кадрлар тайёрлаш учун барқарор шароит яратилади. Буларнинг ҳаммаси мамлакатнинг Асосий қонунига киритилиши сабабли улар янги дастурлардан ўрин олади.

Жулдизай Исқақова, Председатель Правления Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти бошқаруви раиси, Конституциявий ислоҳот комиссияси аъзоси:

- Конституциянинг 3-моддасида таълим, инсон капиталини ривожлантириш, фан ва инновация давлат ривожланишининг стратегик устуворлиги сифатида кўрсатилган. Стратегик устуворликларда эса энг камида молиялаштириш қисқармайди. Яъни, аксинча, маблағ кўпроқ ажратилади. Бу эса ҳар бир тадқиқотчи учун ишончли кафолат бўла олади. Дунёнинг бирорта мамлакати Асосий қонунида бундай нарса йўқ. Тадқиқотчиларни муҳофаза қилиш, келажакда фан йўлидан борадиганларга ёрдам бериш масаласида биз илғормиз.

Ҳужжатда ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Улар мамлакат интеллектуал салоҳиятини шакллантиради, келажакда технологик ривожланишини таъминлайди. Умуман олганда, мазкур тамойилларнинг конституциявий даражада белгиланиши давлатнинг билим, инновация ва рақобатбардошликка интилаётганини кўрсатади, дея таъкидлади экспертлар.

Айдўс Сарим, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Шартли қилиб айтганда, Конституция тегишли давлатнинг ўзига хос паспорти, дейиш мумкин. Мамлакатимиз Конституциясига тарихимиз, бугунги кунимиз ҳамда келажагимиз билан боғлиқ кўп нарсаларни  киритдик. Биз ушбу кунда асосий рақобат рақамли соҳада, билимлар, инновацияларда эканлигини кўриб турибмиз. Болаларимиз, ёшларимиз билимларга, янгиликка интилиши, умр бўйи билим олишини истаймиз. Бу эса давр талаби, Конституция саҳифаларидан жой олган ушбу асосий тамойиллар давлатнинг стратегик устуворликлари даражасида тақдим этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси