Ақмўла вилоятининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари ижобий ўсишни кўрсатмоқда. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга вилоят ҳокими маълум қилди. Марат Ахметжанов айтишича, йил бошидан бери асосий капиталга инвестициялар ҳажми 530 миллиард, хусусий инвестициялар эса 435 миллиард тенгени ташкил қилган. Шунингдек, фермер хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, қайта ишланган маҳсулот улушини ошириш бўйича мунтазам равишда чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жорий йил аввалидан буён ўсимлик мойи ва сарёғ, қайта ишланган гўшт, сут, пишлоқ ва творог ишлаб чиқариш ошган. Асосий эътибор иситиш мавсумининг боришига қаратилди. Вилоят ҳокими маълум қилганидек, барча коммунал хизматлар фаолияти доимий назорат остида турибди, Степногорск ва Кўкшетаудаги объектларда боқичма-босқич моернизация ишлари ўтказилган.
Марат Ахметжанов, Ақмўла
вилояти ҳокими:
- Президентга Қўсши
ва Кўкшетау шаҳарларини ривожлантириш Бош режасининг ишлаб чиқилиши ҳақида
ҳисобот бердим. Асосий эътибор агломерация тадбирларига қаратилди. Аниқ
вазифалар берилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш
бўйича лойиҳаларни рўёбга чиқариш, инвестиция жалб қилиш, шунингдек, Ақмўла
вилоятидаги шаҳарлар иссиқлик билан узлуксиз таъминланиши масалалари кўрилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев
Атирау, Қарағанди, Павлодар, Манғистау вилоят ҳокимлари билан ҳам иссиқлик ва
сув таъминоти билан боғлиқ вазиятни
муҳокама қилди. Давлат раҳбари қисқа муддатларда авария юз берган
участкаларда иситиш ва сув таъминоти тизимини қайта тиклаш, барча аҳоли
пунктларида коммунал тармоқнинг узлуксиз ишлашини йўлга қўйишни талаб қилди. Вазирлар
Маҳкамасига иситиш мавсумига тайёргарлик чоғида йўл қўйилган камчиликлар
кўрсатиб ўтилди. Ҳукумат раҳбарияти мамлакат энергетика инфратузилмасининг
ёмонлашуви туфайли юзага келган носозликлардан ташқари, бутун вазият назорат
остида эканлигини айтди. Ҳалокатнинг олдини олишда барча чоралар кўриляпти. Олдинга
қўйилган вазифаларнинг бажарилишида асосий масъулиятни президент Ҳукумат ва
вилоят ҳокимлари зиммасига қўйди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.