Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмманюэль Макрон музокаралар ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмманюэль Макрон Елисей саройида музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари таъкидлашича, мамлакатлар ўртасида фаол сиёсий мулоқот давом этади, тадбиркорлик алоқалари ўрнатилган, маданий-гуманитар ҳамкорлик мустаҳкамланяпти. Икки томонлама музокаралардан сўнг Қозоғистон ва Франция президентлари оммавий ахборот воситалари учун қўшма баёнот беришди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:  

- Ўтган йили икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 4,2 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилда эса 9 ойда бу кўрсаткичга эришдик. Франция – инвестиция ҳажмига кўра олтинчи ўринда туради. Француз компаниялари, шу жумладан, Alstom, Total Energies, Air Liquide, Orano, Vicat, Danone, Lactalis каби гигантлар Қозоғистонаг кўп миқдорда, жами 19,5 миллиард долларга тенг сармоя келтирди. Нефть-газ, тоғ-кон, саноат, қурилиш, авиация, машинасозлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик мустаҳкамланяпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, томонлар «яшил» энергетика, ноёб хомашё, иқлим ўзгариши, сув хўжалиги, инновация ва сунъий интеллект соҳаларига катта эътибор каратади. Қозоғистон ўз бозорида ишлашни истаган француз компанияларига қулай шарт-шароитлар яратиб беришга тайёрАгросаноат мажмуаси, соғлиқни сақлаш, молия ва туризм йўналишида йирик лойиҳалар рўёбга чиқарилиши режалаштирилди. Бундан ташқари, томонлар илм-фан ва технология йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёр.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Жорий йилда Абай номли Қозоғистон Миллий педагогика университети қошида Лотарингия университети филиали иш бошлайди. Шу кунларда томонлар «Люмьер» қозоқ-француз университети маркази барпо этиш масаласини кўряпти. Бундан ташқари, Астана ва Алмати шаҳарларида қозоқ-француз мактаблари қурилади. Бугун тегишли ҳужжатлар имзоланди. Бу мактаблар болаларнинг энг юқори стандартларга мувофиқ билим олиши учун имконият яратадиган марказларга айланади. Қозоғистон Франциянинг олий таълим масканлари ва марказлари билан алоқаларни кенгайтиришга тайёр.

Икик давлат Президентлари стратегик ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган Қўшма декларация қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Парижга қилган давлат ташрифи доирасида икки давлат делегацияси аъзолари 36 та ҳужжатни имзолади. Улар қаторида умумий қиймати 2,2 миллиард долларни ташкил этган 1 та ҳукуматлараро, 21 та маҳкамалараро ва 14 та тижорат шартномаси бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси