Астанада ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтяпти

Астанада ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтяпти

Астанада Қозоғистоннинг раислигида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилиши бошланди. Мустақиллик саройида меҳмонларни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди. Сўнгра меҳмонлар конференц-залга ўтишди. Давлатимиз раҳбари саммит йиғилиши дебочасида ШҲТнинг халқаро муносабатлар тизимида муҳим механизмга айланганини ва барқарор ўсишда ўз ҳиссасини қўшаётганини тилга олди. Сиёсат ва хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳаларида самарали ҳамкорлик қилаётган мамлакатлар Евроосиё материги ривожланишига ҳиссасини қўшяпти. Эслатамиз, жорий саммит кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш ҳамда барқарор тинчлик ва тараққиётга бағишланган. Унинг доирасида қатор глобал муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун 16 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар етакчилари келган. Тадбирни 700 нафардан зиёд хорижий ва 200 нафардан зиёд қозоғистонлик журналист кузатиб боряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.