Яқин
Шарқдаги вазият жиддий хавотир уйғотяпти. Қозоғистон зиддиятни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал қилиш тарафдори. Сенат раиси Маулен Ашимбаев мамлакатимиздаги БМТ доимий
мувофиқлаштирувчиси СарАнго РаднарагчА билан учрашувда шундай баёнот берди. Унинг
таъкидлашича, Давлат раҳбари минтақадаги дипломатик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаяпти. Суҳбатдошлар Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги, Марказий Осиёда хавфсизликни
таъминлашга хизмат этувчи Алматидаги минтақавий
маркази фаолиятини ҳам муҳокама қилди. Томонлар янги Конституция юзасидан
ўтказиладиган референдум ҳақида ҳам гапирди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича,
ҳужжат фуқаролар ҳуқуқларини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, замонавий чорловлар
даврида мамлакат ривожланиши бўйича давлатнинг асосий тамойилларини акс эттиради.
Маулен
Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
–
Ҳозир жиддий ўзгаришлар, трансформация юз беряпти. 15 мартда янги Конституция
лойиҳаси бўйича референдум ўтказилади. Янги Конституциядаги асосий
йўналишлардан бири — олий ваколатли ҳокимиятни мустаҳкамлаш, иккита палатани
бириктириб, битта парламент яратишдан иборат. Бу парламент институтларини янада
мустаҳкамлашимиз учун жуда муҳим қадам, деб ҳисоблайман. Сўнгра Қурилтай сиз
билан, БМТ ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади. Парламент комиссияси
барқарор ривожланиш мақсадларини мониторинг қилади, чунки у стратегик фаолият
йўналиши ҳисобланади.
Саранго
Раднарагча, Қозоғистондаги БМТ доимий мувофиқлаштирувчиси:
– Сўнгги йилларда, Қозоғистонда кўплаб ўзгаришлар, шу
жумладан, конституциявий ислоҳотлар ўтаётганини кўриб турибмиз. 15 мартда
референдум ўтказилади. БМТ қонунчилик масалаларида, шу жумладан, қатор
қонунларга ўзгаришлар киритиш жараёнида зарурат туғилса тегишли консультатив
ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

