Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳуқуқ ҳимоячиларини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳуқуқ ҳимоячиларини қабул қилди

Адолат, қонун устиворлиги, қозоғистонликлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш. Асосий тушунчалар ортида аниқ натижалар бор. Конституция куни арафасида Қосим-Жўмарт Тўқаев кенг кўламли конституциявий ислоҳотлар натижаси ҳақида гапирди. Президент омбудсменлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ходимларини қабул қилди. Конституциявий Суд дастлабки 7 ойлик иш фаолияти давомида 43 та ишни кўришга улгурди ва уларнинг ярми бўйича қарор чиқарилди. Бу эса фуқароларнинг бевосита Конституциявий Судга мурожаат этиш имконияти туғилганини кўрсатади. Давлат раҳбари таъкидлашича, авваллари фақат давлат идоралари бундай ҳуқуққа эга эди. Фуқароларнинг омбудсменлар билан мулоқоти фаоллашди. Уларга қилинган мурожаатлар сони икки марта ортди. Лекин тўхтаб қолиш мумкин эмас. Давлат раҳбари инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тизими вакиллари олдига қатор усутвор вазифаларни қўйди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти:

 – Давлат қарорларини ишлаб чиқишда уларнинг иштирок этиш салоҳиятини ошириш керак. Ҳукумат ва ҳокимлар Омбудсменни барча маслаҳатчи органлар таркибига киритиши лозим. Ваколатли шахсларнинг асосий вазифаси – фуқаролар манфаатларини илгарилатиш ҳамда улар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Бола ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тизими болалар ва оила учун турли таҳликаларни бартараф этиши керак.