Қозоғистонда
туман, туман аҳамиятига эга шаҳарлар, қишлоқ ва посёлка ҳокимлари учун малака
ошириш дастури иш бошлайди. Таълим жараёни май ойи ўртасигача давом этади. 17
модуль бўйича икки минг нафардан зиёд одам таълим олади. Унда стратегик ва
бюджет режалар тузиш, солиқ қонунчилиги, коммунал хўжалик ва инфратузилмаларни
бошқариш масалалари кўриб чиқилади. Курс тингловчиларига тадбиркорликни
ривожлантириш ва минтақада бизнес учун қулай муҳит яратиш, инвестициялар жалб
этиш, давлат хизматчилари этикаси ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари
бўйича билим берилади. Таъкидлаш лозимки, ҳокимлар Қозоғистон
Республикаси Президенти
қошидаги давлат бошқаруви академияси базасида унинг филиаллари орқали
ўтказилади.
Ерлан
Абил, Қозоғистон Республикаси Президенти
қошидаги давлат бошқаруви академияси ректори:
- Бу — мажмуавий курс, у ҳоким
фаолиятининг барча жиҳатларини ўз ичига олади. Авваллари бундай курслар у ёки
бу ҳокимлик талабига кўра фақат маълум бир нуқталар бўйича ишлаган бўлса, эндиликда
барча ҳокмиларни бирлаштирамиз, уларга самарали иш юритиши учун зарур бўлган
тегишли билимларни берамиз, медиа-тренерлар билан ишлаш, тегишли воситалар, иш
усуллари, оммавий ахборот воситалари, жамоат фаоллари, блогерлар билан танишиш
имкониятини яратамиз. Бу дастур доирасида улар етарлича катта ҳажмда билим ва
малакага эга бўлишига умид қиламиз.
Эслатамиз, сиёсий ислоҳотлар доирасида Қозоғистонда қишлоқ
ҳокимларини ёпиқ овоз бериш йўли билан бевосита сайлаш йўлга қўйилган. Бу
тадбир илк марта 2021 йилда ўтказилди. 2023 йилдан пилот тартибида
туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлана бошлади. 2025 йилда
қолган туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарларда ҳам шу тартибда иш юритилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

