Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Зеленский Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашди. Телефон суҳбати украин томони ташаббуси билан бўлди. Давлат раҳбари музокараларда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш мақсадида бир тўхтамга келиш муҳимлигини таъкидлади. Икки давлат етакчилари гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси