Спорт – Давлат раҳбари эътиборида

Спорт – Давлат раҳбари эътиборида

WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули профессионал боксда катта ғалабага эришди. 30 ёшли қозоғистонлик спортчи Американинг Розенберг шаҳридаги беллашувда германиялик Винченцо Гуальтьери билан учрашди ва олтинчи раундда нокаут қилди. Шу тариқа, Алимханули Бутундунё боксчилар ташкилотидан ташқари IBF халқаро боксчилар федерациясидан чемпионлик камарини олди. Қозоғистон Президенти Жанибек Алимханулини ғалаба билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, иқтибос келтирамиз: «Жанибек яна бир марта жаҳонга қозоқ бокс услубининг гўзаллиги ва қувватини намойиш этди». Шунингдек, мазкур ғалаба ёш қозоғистонликларни юксак натижаларга эришишга илҳомлантиришини тилга олди. Эслатамиз, Жанибек Алимханули профессионал рингда 15 та ғалабага эришди, шундан 10 тасини нокаут билан якунлади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.