Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятга изоҳ берди

Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятга изоҳ берди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган АҚШ ташаббусини шарҳлади.  Вазирлик маълум қилишича, мамлакатимиз асосий бандлари Исроил ва Хамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш, гаровдагиларни озод қилиш, гуманитар ёрдамни таъминлаш, халқаро ҳамжамият ёрдамида Ғазо секторини қайта тиклашга доир Оқ уйнинг тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон «Икки халқ учун икки давлат» формуласи асосида пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган Фаластин давлати тузилишини кўп йиллик зиддиятни ҳал этишнинг ягона йўли сифатида кўришини тасдиқлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.