Мажилис пленар йиғилишида янги уч йиллик бюджет қабул қилинди. Қонун лойиҳаси 2028 йилгача бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози асосида тайёрланган. Унга кўра, келгуси йилда 24 триллион тенге харажат қилинади. Бу эса жорий йилдагидан 1,5 триллион тенгега кўп. Бундан ташқари, Миллий жамғармадан 3 ярим триллион тенге трансферт олинади. Маблағ асосан ижтимоий ва стратегик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун сарфланади. Ҳужжат Сенатга юборилди.
Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон
Республикаси Бош Вазири ўринбосари – молия вазири:
- Минтақаларни
ривожлантириш бюджет харажатларининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бунга республика
бюджетидан 7 триллион тенге ёки бюджет харажатларининг 30 фоизи ажратилади. Қайта
ишлаш саноатидаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш учун 120 миллиард тенге сарфланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.