Қосим-Жўмарт Тўқаев УЕФА президентини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев УЕФА президентини қабул қилди

Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев УЕФА президенти Александер Чеферинни қабул қилди. Давлат раҳбари ташкилотнинг мамлакатимизга эътиборини юқори баҳолади. Футбол Қозоғистонда оммалашиб кетяпти, 1 миллион одам бу спорт билан шуғулланади. Президент ёш ўйинчилар маҳоратини ошириш учун УЕФА билан таълим ва алмашув лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлади. Ўз навбатида, УЕФА раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон футбол федерацияси билан тиғиз ҳамкорлик ўрнатилган. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Александер Чеферинга II даражали «Дўстиқ» орденини топширди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси