Қозоғистон Марказий Сайлов комиссияси учта президентликка номзоднинг аризасига рад жавоби берди. Қозоғистон Қурувчилар иттифоқидан Талғат Ерғалиев, «Асар» ўралмонлар бирлашмаси» республика жамоат бирлашмасидан Хайрулла Ғабжалилов ҳамда «Амалий психология» жамоат ташкилотидан номзоди кўрсатилган Фатима Бизақова мамлакат Конституцияси ва «Сайловлар тўғрисида» конституциявий қонунда кўзда тутилган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси