Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркманистон Президенти билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркманистон Президенти билан учрашди

Давлат раҳбари олтинчи Каспийбўйи давлатлари саммитида қатнашиш учун Ашхободга келди. Тадбир олдидан Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркманистоннинг амалдаги президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди. Қозоғистон раҳбари Ашхобод саммити аҳамиятини тилга олди. Мазкур анжуман якунлари Каспий соҳилидаги давлатлар дўстлигини мустаҳкамлашига, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги йўлида янги уфқлар белгилаб беришига ишонч билдирди. Бунга жавобан Сердар Бердимухамедов ушбу форум натижалари бутун Каспий минтақаси манфаати учун хизмат қилишини баён этди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.