Қ. Тўқаев топшириқларини бажариш бўйича вазифалар маълум қилинди

Қ. Тўқаев топшириқларини бажариш бўйича вазифалар маълум қилинди

Қозоғистон ҳокимлари ҳар йили ҳар 10 минг фуқаро учун камида 100 янги иш ўрини яратиши зарур. Бош вазир Алихан Смаилов ҳукумат йиғилишида Давлат раҳбари топшириқларини бажариш бўйича яна бир қатор топшириқлар берди. Улар иқтисодий, ижтимоий блок, реал сектор, табиий захираларни сақлаб қолиш, қишлоқ хўжалиги, савдо, соғлиқни сақлаш ва мамлакатда бизнесни ривожлантиришга таааллуқли. «Атамекен» Миллий палатаси бошқа иш форматига ўтиши, асосан кичик ва ўрта бизнесни ҳимоя қилиш билан шуғулланиши лозим. Молия вазирлиги 1 мартгача бюджет режалаштирилишини рақамлаштиришни жадаллаштирсин. Йиғилишда шунингдек ҳар бир қозоғистонлик учун тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, фойдаланиш имкониятини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди. Алихан Смаилов таъкидлашича, бунинг учун биринчи навбатда тиббиёт ташкилотлар инфратузилмаларини такомиллаштириш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш керак. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги икки ҳафта ичида автосаноат корхоналарини кўриб чиқиш графигини белгилаши зарур. Экспертлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф этиши зарур. Бош вазир Қосим-Жўмарт Тўқаев зарар келтирувчи ва самарасиз лойиҳалардан воз кечишни топширганини тилга олди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Олдимиздаги бош вазифа – фуқаролар даромадини ошириш ва аҳоли турмуши сифатини оширишдан иборат. Шунингдек, рақобатбардош ва диверсификацияланган иқтисодиётни ривожлантиришга эътибор қаратишимиз зарур. Ҳар бир вазир ва ҳоким кўрилаётган тадбирлар сифати ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан масъул. Ўринбосарларим ўзлари назорат қилаётган соҳа ва давлат органларида ишларни мувофиқлаштириш керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси