Бугун Мажилис депутатлари «Давлат раҳбарининг алоҳида топшириқларини рўёбга чиқариш юзасидан баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Унга 5 та ўзгартишлар блоки киритилди. Барчаси мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга йўналтирилган. Бир қанчаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритади ва бир манбадан сотиб олиш ҳуқуқини бекор қилишга қаратилган. «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунда ҳам ўзгаришлар бор. Масалан, технологик циклда ишлатиладиган тармоқлар балансга ва ишончли бошқарувга олинган ҳолатда ўзгартириш мумкин бўлган хизматлар кўрсатилган тақдирда тарифларга улар муддати тугамасдан аввал ўзгариш киритиш мумкин. Мамлакатга инвестиция киритишни кенгайтириш эътибордан четда қолмади. Капитал киритишда дуч келинадиган тўсиқларни камайтириш учун инвестициявий лойиҳани Устувор фаолият турлари рўйхатига киритиш шарти бекор қилинади.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
– Бу рўйхатга кириш ёки унга ўзгариш киритиш учун масала давлат органлари билан келишилган ҳолда республика бюджет комиссиясида кўрилиши зарур. Бунга ярим йилгача вақт кетиши мумкин. Тадбиркорлар ва инвесторлар фикри ҳамда амалиётдан келиб чиққан ҳолда рухсат берилган фаолият турлари тушунчасидан тақиқланган фаолият турлари тушунчасига ўтилди. Бу эса у ёки бу соҳага инвестор келишини осонлаштиради. Айниқса, иқтисодиётнинг нохомашё секторига сармоя киритиш осонлашади. Айни вақтда, у ёки бу лойиҳалар индувидуал тартибда кўриб чиқилиши ҳамда қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси