Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари бир-бирини Рамазон ҳайити
билан табриклади, ҳар икки халққа фаровонлик тилади. Қозоғистон Президенти турк
ҳамкасбига мамлакатнинг қатор минтақаларида юз берган тошқин сабабли юзага
келган мураккаб вазиятда берган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Қардошлик
алоқаларини, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамни юқори
баҳолашини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.