Миллий қадриятларни оммалаштириш бўйича этно-форум ўтказилди

Миллий қадриятларни оммалаштириш бўйича этно-форум ўтказилди

Замонавий ўқувчиларда миллий қадриятлар қандай шакллантирилади? Астанада бўлиб ўтган халқаро форумда экспертлар, олимлар ва педагоглар анъаналарни ҳисобга олган ҳолда маънавий тарбиялаш тўғрисида фикр алмашишди. Улар таъкидлашича, глобаллашиш даврида ёш авлодни ўтмиш билан боғловчи ришталарни ва маданий кодни йўқотмаган ҳолда тарбиялаш жуда муҳим. Бунинг учун болалар халқининг урф-одатлари, анъаналарини унутмаслиги керак. Масалан, меҳнат, ашула дарсларида буларни ўқитиш зарур. Ҳунармандлар барча истовчилар учун мастер-класслар ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Салтанат Жапарова, Қозоғистон этно-дизайнерлари иттифоқи президенти: 

 Этнофорумдан мақсад – улғайиб келаётган ёшлар орасида миллий ҳунарларни оммалаштириш, умумтуркий маданият билан таништиришдан иборат. Педагоглар малакасини ошириш ва тажриба алмашишга ҳам йўналтирилган. Чунки улар ўқувчиларни тарбиялаш билан шуғулланади. Болаларни ҳам таклиф қилдик. Этнофорум доирасида қизларга ип йигириш, ўғил болаларга қамчи ўришни ўргатамиз.

Халқаро форум доирасида миллий либослар, ўйинлар ва таомлар ҳам намойиш этилди. Анжуманда Қозоғистон, Туркия, Озарбайжоне, Ёқутистон рассомлари ва касбий модельерлари муаллифлик ишларини тақдим этди. Мақсат Сайнидинов Қирғизистондан келди. У бутун дунёда Марказий Осиё республикалари амалий санъатига қизиқиш ортиб бораётганини сезаётганини айтди. Агар ёшларимиз бир вақтнинг ўзида қатор қўшимча малакаларга эга бўлса, уларга меҳнат бозорида ҳам талаб катта бўлади.  

Мақсат Сайнидинов, қирғизистонлик ижодкор:

– Туркий давлатлар анъанавий ҳунармандчилиги дунёда алоҳида ўрин тутади. Қозоқ, қирғиз ва ўзбек усталари ўз асарларини, миллий либосларини Европа ва Америкада тақдим этяпти. Биз ёшларни ҳам бундай техникаларга ўргатишимиз зарур. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.