Конституция – мамлакатимизнинг тараққиёт режасини
ўнлаб йиллар олдиндан белгиловчи ҳужжат. Қозоғистон Бош вазири Ҳукумат
йиғилишида шундай дея таъкидлади. Ўлжас Бектенов раҳбарлигида 1 июлдан бошлаб
кучга кирган мамлакат Янги Асосий Қонуни сифатли рўёбга чиқарилишини таъминлаш
бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилди. У уқтирганидек, ушбу қадам давлат ва
ижтимоий тузилмаларни чуқур қайта тузишга асос беради.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
– Асосий Қонун қабул қилингани фуқаролар Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев раҳбарлиги остидаги мамлакатни модернизация қилишнинг янги босқичини кенг қўллаб-қувватлашининг исботидир. Янги Конституция фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчанмайдиган илғор тараққиёт учун мустаҳкам тузилмавий асос яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

