Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали Россия давлати бошлиғи Владимир Путин билан суҳбатлашди. Қозоғистон – Россия ҳамкорлиги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматларининг савдо-иқтисодий, инвестициявий-саноат ва маданий-гуманитар соҳалардаги келишувларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ уйғун ҳаракатларини кўрсатиб ўтишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашди, келгуси учрашувлар жадвалига аниқлик киритишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.