Қозоғистон
Президенти Астана шаҳридаги Хорижий инвесторлар кенгаши
йиғилиши доирасида халқаро бизнес ва молия ташкилотлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди. Давлат
раҳбари Евроосиё тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан ҳамкорлик
истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Одиль Рено-Бассо рақамлаштириш ва сунъий
интеллект соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар. EТТБ
Қозоғистоннинг инновациявий
экотизимини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Бугунги кунда молия
институтининг мамлакатдаги жами 3
миллиард евродан зиёд қийматга эга 131 та лойиҳани ўз ичига олади.
Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев VEON компаниялар гуруҳи
бош ижрочи директори билан учрашди. Муҳтерем Каан Терзиоўғлу "Рақамли Қозоғистон" концепциясида иштирок этиш ниятида. Бундан ташқари,
компания яқин уч йил ичида ўз бизнеси кўламини икки марта кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётига қўшимча бир миллиард
доллар сармоя киритиш ниятида.
Қозоғистон Президенти Ислом тараққиёт банки раҳбари
Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан 2027-2032 йилларга мўлжалланган Шериклик стратегияси доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама
қилди. Бугунги кунга қадар молия ташкилоти мамлакатга 4 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратди, мавжуд ва режалаштирилган лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан зиёд.
Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ Савдо палатаси катта вице-президенти Хуш Чокси билан мулоқотда бўлди. Энергетика, транспорт алоқаси, агросаноат, ўта муҳим минераллар конларини ўзлаштириш бўйича ҳамокрликни
кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди. Қозоғистон Президенти Президент Дональд
Трамп администрацияси билан конструктив алоқаларни мустаҳкамлашга
тайёрлигини тасдиқлади.
Давлат раҳбари "Cameco Corporation" ижрочи
директори Тим Гитсел билан атом саноатида қўшма лойиҳалар амалга ошириш масаласини муҳокама қилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда тўлиқ ядро ёнилғиси циклини шакллантириш устувор йўналиш эканини таъкидлади. Президентга
кўра, Қозоғистон саноатни модернизация қилишни давом эттиради, юқори қўшимча қийматга эга ишлаб чиқаришларни ривожлантириш
ниятида.
Қозоғистон Президенти "AD Ports Group"
компанияси бошқарувчиси ва бош ижрочи директори Муҳаммад Ал-Шамсийни қабул
қилди. Ўрта йўлакни ривожлантириш доирасида Каспий минтақасининг
транзит-транспорт салоҳиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Юк ташишда қўшма корхоналар фаолияти, порт инфратузилмасини модернизация
қилиш, дон ва юк терминалларини қуриш масалалари кўриилди.
Ақтўбе вилоятида ичимликлар заводи қурилиши бошланди. 30
йил ичида мамлакат иқтисодиётига 1 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган Anadolu Group компанияси Қозоғистонда
олтинчи корхонасини бунёд этяпти. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга холдинг раиси Камил Сулаймон Ёзижи шундай маълумот берди. Томонлар иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ҳам қўшма лойиҳалар яратиш масаласини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

