Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуслари юқори баҳоланди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги ташаббуслари қозоғистонликларнинг конституциявий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва ҳимоялашда муҳим аҳамиятга эга, улар «тингловчи давлат» концепциясини ривожлантиришга хизмат қилади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тилга олган ислоҳотлар пакети ҳақида сиёсатшунос Марат Башимов фикр билдирди. Унинг айтишича, президент омбудсмен тўғрисида алоҳида қонун қабул қилиниши зарурлигини кўрсатган ва унинг девонини мустаҳкамлаш топшириғини берди. Бу чора-тадбирлар, аввало, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилий механизмларни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, онлайн-петицияларни қонунан расмийлаштириш – давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида мулоқотни мустаҳкамловчи жиҳат ҳисобланади.

МАРАТ БАШИМОВ, ЕВРОПА ҲУҚУҚИ ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЭКСПЕРТЛИК ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

- Президент ташаббуслари кенг кўламли, давлатимиз иш самарадорлиги учун аҳамиятли, фуқароларнинг  конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялашга хизмат қилади. Улар одамларнинг шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳуқуқларига тааллуқли.  Айни вақтда улар шахс эҳтиёжларига йўналтирилган. Президент таклифларидаги яна бир муҳим жиҳат – самарадорликни оширишга қаратилган демократик ислоҳотлар барча ривожланган давлатлардаги каби БМТ Бош ассамблеяси томонидан тавсия қилинган. Омбудсмен ташкилоти, деб аталадиБу ҳуқуқларни ҳимоялаш механизми ҳамма соҳаларда ишлайди, ҳамма мамлакатларда ушбу йўналишдаги фаолият фақат Конституция ва олий ҳуқуқий кучга эга қонуний ҳужжатлар билан тартибга солинади.