Мажилисда икки давлат ўртасида ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Ҳужжатни Бош прокурор ўринбосари Асет Чиндалиев тақдим этди. Унинг таъкидлашича, келишувда ўзаро ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби, шунингдек, буни рад этиш учун асослар кўрсатилган. Бундан ташқари, томонлар бир-бирига тинтув ўтказиш ва мулкни мусодара қилиш тўғрисида сўров юбориши керак. Шунингдек, гумонланувчилар ва айбланувчилар айбини исботлаш учун процессуал ҳаракатлар ўтказиш имкони берилади. Хусусан, ҳибсга олинган шахсларни вақтинча бериб туриш ҳам кўзда тутилган. Назорат органи вакили маълум қилишича, шартномага мувофиқ тергов ишлари тўлақонли бўлишини таъминлаш учун сўров юбориш, гувоҳ ва жабрланувчиларни сўроқ қилиш, ашёвий далилларни мусодара қилиш мумкин.
Асет Чиндалиев, Қозоғистон Республикаси бош прокурор ўринбосари:
- Шартномада ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш учун асослар кўрсатилган. Жумладан, мамлакатдаги суверенитет, хавфсизлик, ижтимоий тартибга хавф туғилишига сабаб бўлса; инсоннинг жинси, миллати, дини, сиёсий ва мафкуравий ишончларига оид бўлса; муддати тугаган бўлса; сўровни қондириш миллий қонунчиликка тўғри келмаса рад этилади. Ҳужжат халқаро шартнома асосида тузилган бўлиб, бугунги кунгача Қозоғистон Республикаси 29 давлат билан шу каби ҳужжат имзолаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси