Қозоғистон янги сув омборлари ва каналлар барпо этилади. Ҳозирча – Қизил Ўрда вилоятида. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, у ерда 2 та гидротугун ва 4 та гидроиншоот – тўғон ва сув омборлари реконструкция қилинади. Таъкидлаш лозимки, минтақада шу кунларда сув олинадиган станциялар модернизация қилиняпти. Шу билан бирга, умумий узунлиги232 километр бўлган 5 та каналга автоматлашган сувни ҳисобга олиш тизимлари ўрнатилган. Бу эса об-ҳаёт захирасини самарали назорат қилиш ва бошқариш имконини беради. Айни вақтда, 16 та магистрал ва хўжаликлараро каналларни автоматлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланаяпти. Минтақада сув тежовчи тизимлар ҳам жорий этиляпти. Улар туфайли ўтган йили зироатчилар одатдагидан 200 миллион куб метр кам сув сарфлашди.
Ғалимжан Қамбарбеков, Сув захираларидан фойдаланиш бошқармаси бош эксперти:
- Қўшни давлатлар билан олиб борилган икки ва уч томонлама музокаралар ҳамда тегишли қарорлар туфайли 2024 йилда Чордара сув омборига 15 миллиард куб метр сув келди. Шундан 4,8 миллиард куб метри вегетация даврида, 10,3 миллиард куб метри эса мавсумдан ташқари даврда олинди. Шимолий Оролга 2,6 миллиард куб метр сув юборилди. Таққослаш учун: 2022 йилда Оролга атиги 816 миллион куб метр сув етиб борган.
Таъкидлаш жоизки, Қизил Ўрда ва Қозоғистоннинг яна 8 та вилоятида гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўйича янги ташкилотлар тузилди. Мамлакатда жами 15 та шундай ташкилот бор. Улар сув соҳасининг самарадорлигини ошириши мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

