Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапур Катта вазири – Миллий хавфсизликни мувофиқлаштирувчи вазир Тео Чи Хин билан икки томонлама сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Астана ишончга асосланган мулоқот ва мустаҳкам савдо, инвестициявий ришталар воситаси боғланган давлат билан икки томонлама ҳамкорликда янги саҳифа очиш ниятида. Учрашув ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг аввалроқ Тео Чи Хин Қозоғистондан олиб келган «Енгиб ўтиш. Дипломат очерклари» китобига дастхатини қўйди. Сингапур Қозоғистон билан стратегик ҳамкорлигини кенгайтириш ниятида, дея таъкидлади учинчи Бош вазир, Сингапур катта вазири Ли Сянь Лун. Суҳбатдошлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-логистика ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.