Қозоғистон ва БАА  5 миллиард долларга 20 та шартнома тузди

Қозоғистон ва БАА  5 миллиард долларга 20 та шартнома тузди

Ақўрдада Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси тантанали кутиб олинди. Шайх Холид бин Муҳаммад бин Заид Аль Наҳаян Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Юқори мартабали меҳмонни қутларкан, Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу ташриф икки томонлама алоқаларга қўшимча туртки беришда катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Бирлашган Араб амирликлари Қозоғистоннинг асосий ҳамкорларидан бири. 2023 йилда икки давлат ҳукуматлари Стратегик инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича қўшма декларация имзолади. Ўтган йили БААдан республикага келган сармоя ҳажми икки марта ортди ва мисли кўрилмаган даражага етди. 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:  

- Бирлашганн Араб амирликлари Қозоғистон иқтисодининг энг йирик хорижий инвесторлари ўнлигига киради. Сизнинг таўшрифингиз давомида 5 миллиард долларга тенг 20 та тижорат шартномаси имзоланди. Уларнинг рўёбга чиқарилиши стратегик ҳамкорликка туртки беради, икки томонлама ўзаро фойдали алоқаларни мустаҳкамлайди. 

Ўз навбатида, валиаҳд шаҳзода илиқ қарши олингани учун миннатдорчилик билдирди, табиати гўзал ва халқи меҳмондўст бўлган Қозоғистонга ҳар сафар қувонч билан келишини билдирди. У таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги алоқалар ўзаро ишончга, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва умумий ривожланишга интилишга асосланган.  

Шайх Холид бин Муҳаммад бин Заид Аль Наҳаян,  Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси: 

- Бу муносабатлар шунчаки савдо-инвестиция алоқалари доирасидан чиқиб кетган, у энергетикадан транспортгача, рақамли инфратузилмалардан таълимгача кенгайган. Бугун имзоланган келишувлар келажак фаолиятимиздаги умумийликни ўзида акс эттиради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси