Қозоғистоннинг тиббиёт олий таълим даргоҳларида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжондан келган талабалар кўп. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, бу давлатлар фуқаролари учун ҳар
йили ҳукумат грантлари ажратилади. Мамлакатда жами 11 минг нафар
хорижлик талаба тиббиёт сирларини ўрганяпти. Қозоғистонда соҳа мутахассисларини
тайёрлашга эътибор катта. Жами саккизта тиббиёт олий таълим даргоҳи ва 17 та илмий-тадқиқот институти ҳамда марказлари бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.