Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликда «яшил» иқтисодиётга ўтиш, уни диверсификациялаш орқали хомашё йўналишидан аста-секин узоқлашиш, қонун ва ҳуқуқ устиворлиги, Қозоғистон фуқаролик жамияти фаоллашуви асосий йўналишлар бўлмоқда. Бу борадаги ишлар 2020 йилда кучга кирган шартнома асосида юритиляпти. Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Петер Буриан айтишича, Қозоғистонда ўтказилаётган демократлаштириш бўйича ислоҳотлар ва «Тингловчи давлат» концепцияси алоҳида эътиборга лойиқ. Махсус вакил қозоғистонликлар учун виза тартиби юмшатилиши масаласида ҳам изоҳ берди.
Петер Буриан, Европа иттифоқининг марказий осиёдаги вакили:
- Биз туристлар келиши учун шартларни енгиллаштириш ниятидамиз. БССТ турли вакциналарни тан олиши борасида биз ҳам вакцинация тўғрисида маълумотнома асосида саёҳат учун эшик очамиз. Шу билан бирга, баъзи давлатларга бошқаларида тан олинмаган вакциналар билан кириш мумкин. Чунки Европа Иттифоқининг ҳар бир аъзоси бу йўналишда мустақил, бошқаларникидан фарқ қилувчи қарор қабул қила олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси